Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

таълим беришарди. Одамлар Исломга кириб, араб тилини мукаммал эгаллашди. Ҳатто улар ичидан Абу Ҳанифа каби мужтаҳид имомлар, Башшор ибн Бард каби етук шоирлар ва Ибн Муқаффа каби забардаст котиблар етишиб чиқди. Мусулмонларнинг араб тилини ўрганишга бўлган интилишлари жуда ҳам кучли эди. Имом Шофеъий Қуръонни таржима қилишга ва намозни араб тилидан бошқа тилда ўқишга ижозат бермади. Абу Ҳанифа каби Қуръонни таржима қилишга ижозат берган уламолар таржимани Қуръон деб аташмас эди. Шундан маълум бўладики, араб тилига бўлган эътибор жуда ҳам кучли эди. Чунки араб тили Исломдаги асосий қисмлардан ва ижтиҳод шартларидандир. Исломни унинг асл манбаларидан ўрганиш ва улардан аҳкомлар истинбот қилиш фақат араб тили орқали бўлади. Лекин ҳижрий VI асрдан кейин ҳокимият тепасига араб тилининг қийматини билмайдиганлар келгач, бу эътибор йўқолди. Натижада унинг аҳамиятига эътиборсизлик билан қаралди. Шу билан ижтиҳод тўхтади ва бу тилни билмайдиганлар аҳкомларни истинбот қила олмайдиган бўлиб қолишди. Шундай қилиб, араб тили Исломдан ажратилди, аҳкомларни тушунишда қийинчиликларга дуч келина бошланди ва бунинг натижасида аҳкомларни татбиқ қилишда ҳам мушкулотлар келиб чиқди. Бу аҳвол давлатга катта таъсир кўрсатиб, уни кучсизлантириб, юзага келаётган янги вазиятни тушунишни заифлаштириб юборди. Бу эса пайдо бўлаётган муаммолар муолажа қилинмаслигига ёки нотўғри муолажа қилинишига олиб борди. Бу ҳол давлат олдида муолажа қилинмаган муаммоларни қалаштириб юборди ва оқибатда унинг кучсизланиб, йўқолиб кетишига сабаб бўлди.


Бу айтилганлар Ислом нусуслари ва Исломни тушунишга ёрдам берадиган тил ҳақида эди. Энди Исломнинг ҳаёт ва воқеа-ҳодисаларига мос келишига келсак, биринчи асрлардаёқ Ислом билан ҳинд фалсафаси ўртасини мувофиқлаштиришга уринишлар бўлди. Дунёдаги зоҳидлик ва охират талаби ўзини дунё талабларидан маҳрум қилиш ва жасадни қийнаш деб тушунтирилди. Натижада кўпчилик ҳаёт гўзалликларидан ва ҳаёт уммонига шўнғишдан воз кечди. Бу ҳол уларни Исломий Давлат майдонида ва мусулмонларнинг ҳаётида бирор фойдали иш қилмайдиган қилиб қўйди. Оқибатда Давлат уммат фарзандларининг ўз жасадларини азоблаш ҳисобига Исломга даъват қилиши мумкин бўлган улкан кучдан айрилди.


Кейин Ғарбдан мусулмонларнинг юртига дунёқараши Исломга зид сақофий ҳужум бошланди. Бу сақофат мусулмонларга Ислом низомига зид қонунларни келтириб, булар Оллоҳнинг динига зид эмас, деб уқтирила бошлади. Бу нарса мусулмонларга катта таъсир кўрсатди ва улар устидан Ғарб дунёқараши ҳукмрон бўлиб олишига олиб келди. Натижада, мусулмонлар ҳаёт фақат манфаатдан иборат деб биладиган бўлиб қолишди, шунингдек, Усмоний Давлатда Ғарбнинг айрим қонунларини жорий этишди. Бунинг натижасида судхўрликни таъвил

 

121-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203